Рокфеллерлар оиласининг жамғармаси (RFF) ёнилғи турларини қазиб олиш билан шуғулланувчи компаниялардаги активларини “иложи борича тезроқ” чиқариб олиш ҳақидаги режаларини маълум қилди, деб хабар беради RNS.

“Бутун дунё ҳамжамияти қазиб олинадиган ёнилғи турларидан фойдаланиш заруратидан қутулишга уринаётган бир пайтда ушбу компанияларда сармояларни сақлашнинг молиявий жиҳатдан ҳам, ахлоқий жиҳатдан ҳам маъноси йўқ”, - дейилади жамғарма хабарида.

Маълумот учун, Рокфеллерлар оиласи хайрия фонди инсоният тарихидаги биринчи миллиардер, Standard Oil нефть компанияси раҳбари Жон Рокфеллер ворислари томонидан ташкил этилган.