Испаниянинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейинги режалари борасида ўртоқлашди.

«Менга мода олами ёқади. Бу мен ҳозир тушинишга ҳаракат қилаётган соҳа. Чиройли кийинишни ва ҳар доим чиройли кўринишда бўлишни истайман. Бунинг учун нафақат кийим балки соч турмаги ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Ўз брендим борлигидан фахрланаман. Бу мени ўзимни бахтли ҳис қилишимга сабаб бўлади. Кўплаб одамлар мода йўлидан кетишади. Мен ҳам шу жумладан. Мақсадим ўз брендимни янада ривожлантиришдан иборат.

Фаолиятимни якунлаганимдан кейин ўзимни айнан мода оламида синаб кўришни истайман», – дея ёзиб қолдирган Роналду ўзининг твиттердаги саҳифасида.