Россия қўмондонлиги Суриядаги операцияда Россия махсус кучларнинг иштирок этганини тан олди

Жаҳон 24 Март 2016 423

Россия қуролли кучларининг Суриядаги гуруҳи қўмондони генерал Александр Дворников Сурия ҳудудида Россия махсус кучлари ҳаракат қилишини тан олди. Унинг айтишича, махсус кучлар "Россия авиацияси зарбалар бериши учун объектларни яхшилаб разведка қилиш, чекка жойларда самолётларни нишонларга тўғрилаш, турли махсус вазифаларни бажариш билан шуғулланмоқдалар.

"Бироқ шуни ҳам назарда тутиш керакки, Сурияда АҚШ қуролли кучлари, коалициянинг бошқа давлатларининг худди шундай бўлинмалари ҳам турли вазифаларни бажармоқда", деб қўшимча қилди генерал.

Дворников Россия махсус кучларининг ҳаракатлари ҳақида "Российская газета" нашрига берган интервьюсида "Россиялик ҳарбийлар Сурияда қуруқликдаги операцияларда иштирок этмоқдами?" деган саволга жавобан гапириб берган.

Дворников, шунингдек, Сурияда террорчилар сафида жанг қилган, Россиядан чиққан 2 мингга яқин одам ўлдирилганини айтди, уларнинг орасида 17 нафар дала қўмондони бўлган.

"Умуман гапирилганда, ҳарбий операциялар давомида Сурия қўшинлари ҳаводан қўллаб-қувватлаш ёрдамида 400 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди. Террорчилик гуруҳларининг салоҳияти икки баробарга камайди, улар ташаббусни қўлдан чиқардилар, улар назорат қилаётган ҳудуд эса 10 минг квадрат километрга камайди", деб таъкидлаб ўтди Дворников.

Февралда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров "Россия 1" телеканали эфирида Сурия ҳудудида Чеченистон махсус кучларининг жангчилари ҳаракат қилаётганини айтганди. Қодировнинг айтишича, ИШИД ичида айғоқчилик тармоғи яратилган: махсус кучлар жангчилари террорчилар ҳақида маълумот тўплайдилар ҳамда бомбардимон қилиш учун нишонларни аниқлайдилар.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар