Британиялик шаҳзода Ҳарри ер қимирлаши оқибатида зиён кўрган мактабни қайта тиклаш ишларида қатнашиш учун Непалдаги ташриф муддатини узайтирди.

Кенсингтон саройи твиттерида ёзилишича, Елизавета II’нинг набираси бу ерда яна олти кун бўлади.

Ҳаррининг тан олишига кўра, бу ерда учратган одамлари ва мамлакатнинг гўзаллиги туфайли у Непалдан кетиш қийналаётган экан.

Келгуси олти кунни у Team Rubicon UK хайрия ташкилоти билан бирга ўтказади.

Ҳарри Ҳимолай қишлоқларидан бирига йўл олади. Бу ерда 2015 йил апрель ойида ер силкиниши оқибатида мактаб вайрон бўлган эди. Умумий ҳисобда бу ҳудудда 9 минг киши ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.