Теракт туфайли рейслари Шарлеруа аэропортига кўчирилган йўловчилар вазиятдан унумли фойдаланган такси ҳайдовчиларининг ўта қиммат хизматларидан фойдаланишга мажбур бўлганлар, деб хабар беради La Derniere Heure.

“Биз йўловчилардан жуда кўп шикоятлар олдик. Такси ҳайдовчилари бир километр учун 5 евродан ҳақ талаб қилишган”, - маълум қилди аэропорт директори Жан-Жак Клоке.

Аэропорт маъмурияти раҳбари Лоран Левек ҳам такси ҳайдовчиларининг бундай ҳаракатидан жуда хафа эканини билдирди: “Бирдамлик, ҳамжиҳатликни намоён қилиш керак бўлган пайтда бу - ҳақиқий шармандалик”.