2016 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.

Мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги бўлажак Ўзбекистон-Хитой учрашувлари нуқтаи назаридан ҳамкорликнинг айрим масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик жараёни ҳам муҳокама қилинди.