Украина гривнани зиғирпоя толасидан босишни бошлади

Иқтисодиёт 24 Март 2016 661

Украина Миллий банки миллий валюта – гривна купюраларини зиғирпоя толасидан босишни бошлади, дейилмоқда Украина Миллий банки расмий хабарида. Бундай банкноталарнинг биринчи партияси Житомир вилоятининг Малина шаҳрида босиб чиқарилди.

"Украиналик мутахассислар анчадан бери пул қоғозида пахтадан ташқари бошқа табиий ўсимлик толалари, масалан, зиғирни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр юритишаётган эди", деб айтди Миллий банк раҳбари ўринбосари Яков Смолий.

Унинг айтишича, зиғирпоя толасининг табиий хусусиятлари механик мустаҳкамлиги бўйича пахтадан анча юқорироқдир, бу эса қоғознинг яхшироқ чидамлилигини таъминлайди.

Смолийнинг таъкидлашича, банкноталарни тайёрлашда пахта ўрнига бошқа материалдан фойдаланиш ғояси оригиналдир, бироқ камёб эмас. Унинг айтишича, қоғоз пулларни тайёрлашда гуруч шираси ёки манила каноптоласи (банансимонлар оиласига мансуб ўсимликлардан олинадиган дағал қотиб қолган тола) толалари ишлатилгани ҳолатлари ҳам бўлган.

Украина Миллий банки зарбхонаси янги қоғозни қоғоз пулларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини текшириш учун синовдан ўтказмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар