Украина Япониядан 331 млн доллар миқдорида узоқ муддатли имтиёзли кредит олди. Бу ҳақда Украина молия вазирлиги сайтида маълум қилинди.

"Япония тақдим қилган маблағлар давлат бюджети умумий жамғармаси ҳисобига ўтказилади. Шу тариқа, олинган маблағлар давлатнинг устувор эҳтиёжларига, жумладан ижтимоий харажатлар ва муҳим ислоҳотларга ишлатилиши мумкин", дейилмоқда хабарда.

Украина молия вазирлигида таъкидланишича, кредит Жаҳон банки билан "Ривожланиш сиёсати учун кредит – 2" қўшма лойиҳаси доирасида тақдим қилинди. Бу лойиҳа шартларига кўра, пуллар 20 йилга 6 йиллик имтиёзли давр билан 1 фоиздан камроқ йиллик фоиз ставкаси билан берилди. Имтиёзли давр тугагандан кейин кредит бўйича тўловлар бир йилда икки марта амалга оширилади.