Хитой полицияси кўчада полициячилардан бирини ўпиб олган сотувчи йигитни калтаклади

Жамият 24 Март 2016 490

Хитойнинг Лючжоу шаҳри полициячилари кўчада ноқонуний равишда сотувчилик қилаётган йигитни қўлга олишга ҳаракат қилаётганида воқеалар ривожи кутилмаган томонга ўзгарган. Бу ҳақда 24 март куни Mashable хабар тарқатган.

Полициячилар Ҳуанг исмли ноқонуний сотувчига яқинлашганида у полициячилардан бирининг лабидан ўпиб олади.

Шундан сўнг бир неча полициячи уни ўраб олиб калтаклай бошлашган. Ҳудуддаги бошқа сотувчилар эса шерикларига ёрдам беришга уринишган.

Кейинроқ, полициячилар йигитни полиция маҳкамасига олиб боришган. Калтаклаш натижасида у жароҳат олган-олмагани ҳақида маълумот йўқ.

Кўпроқ янгиликлар