18 март куни Хитойнинг Аньхой провинциясида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳодиса тасвиирланган видеода йўловчилар автомобиль босиб кетган қизга ёрдам бериш учун шошилишган.

Бир неча киши машинани кўтариб, жабрланувчини автомобиль остидан олиб чиқишди. Қизни қутқариш жараёни 48 сония давом этган.

ССТV телеканалининг хабар қилишича, қиз енгил тан жароҳати олган.