Хитойнинг Alibaba Group интернет-компанияси апрел ойида ўзининг биринчи “ақлли” автомобилини Пекин автосалонида тақдим этишни режалаштирган. Бу ҳақида Жэньминь жибао газетаси хабар берди.

Янгилик компьютер, сенсор, коммуникация воситалари, ҳайдовчи ёрдамисиз автоматик бошқарув каби замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Автомобил йўлда бошқа транспорт воситалари билан алоқа қила олади, унинг электр батареяси ўз кучини 80 фоизгача сақлашга ва узоқ вақтгача ишлашга ёрдам беради.

“Кроссовер қисмлари ҳақида аниқ маълумотлар мазкур интернет-автомобилнинг намойиши билан бир вақтда тақдим этилади”, - дейди компаниянинг техник директори Ван Цзянь.
Таъкидланишича, ақлли автомобиль Shanghai Automotive Industry Corporation (SAIC) билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда, лойиҳага 800дан ортиқ олимлар жалб этилган.

Аввалги хабарларда, мазкур машина Roewe City SUV номини олиши мумкинлиги ва 25 апрелдан 4 майгача Пекин автосалонида намойиш этилиши айтиб ўтилган эди.