Эртага 26 март куни “Одноклассники” ижтимоий тармоғи ўз фаолиятининг 10 йиллигини нишонлайди.

2006 йилда асос солинган ушбу сайтдан бугунга келиб бир кун давомида 51 миллион одам фойдаланади.

2007 йили “Одноклассники”дан миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтган, бир йилдан кейин эса бу аудитория ўн баробарга ошди.

2010 йили хизмат Mail.Ru Group интернет-холдинг таркибига қўшилди.

Бу йил видеоманбага эга энг машҳур Рунет сайтлари ичида “Одноклассники” иккинчи ўринни эгаллади (comScore маълумотига кўра).

Сайт фойдаланувчилар ўртасида пул ўтказиш хизматини киритган ҳамда Instagram билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Бугунга келиб “Одноклассники” фойдаланувчилари ҳар куни тармоққа 18,3 миллион янги суратлар юклайдилар, 180 миллион “Класс” белгиларини босадилар, 300 миллион видеороликлар бўлишадилар ва 300 миллион хабар юборадилар. Ижтимоий тармоқ статистикасига кўра, фойдаланувчилар ҳар куни ўртача 41 дақиқани шу сайтда ўтказадилар.