Тошкентда барча туманларни қамраб оладиган ягона марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими яратилган.

«Тошиссиққуввати» унитар корхонаси ишлаб чиқариш бирлашмаси бошлиғи Бахтиёр Муҳримовнинг таъкидлашича, иссиқлик энергияси тўққизта йирик иссиқлик маркази ва 167 маҳаллий қозонхонада ишлаб чиқарилади.

Яқингача иссиқлик манбаидан узоқ бўлган истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб беришда камчиликлар мавжуд эди. Айни пайтда ушбу муаммони ҳал қилиш масаласида Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Олмазор ва Юнусобод туманларида энергия тежайдиган ускуналар билан жиҳозланган 53 маҳаллий кичик қозонхона барпо этилди.

Ушбу кичик қозонхоналарда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия ва ресурс тежайдиган қозонлар ўрнатилган. Улар об-ҳаводан келиб чиққан ҳолда, сув ҳароратини назорат қилиш ва белгилаш имконини берадиган замонавий ўлчов асбоблари билан жиҳозланган. Бу фойдаланиладиган газ, электр энергияси ва сувни тежаш имконини беради. 2016 йил охирига қадар Тошкентда шундай 53та маҳаллий кичик қозонхона қурилади.