2016 йилда Ўзбекистонда тўртта логистика маркази ташкил этилади

Ўзбекистон 25 Март 2016 1746

2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига асосан мамлакатимиз ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, бирламчи ишлов бериш, транспортировка қилиш ва экспортга ортиш ишларини амалга оширишга ихтисослашган 17 та Логистика марказларни ташкил этиш белгиланган.

Шу қарорга асосан жорий йилда тўртта логистика маркази ташкил этилади. Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бу борадаги ишлар бошлаб юборилган. Бу ҳақда пойтахтдаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги корхоналар фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош моллар билан тўлдириш мақсадида улгуржи савдо базалар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларда 2015 йил якунига кўра, жами 19 миллиард сўмликдан зиёд қолибли нон, макарон, унли қандолат маҳсулотлари, 2,5 миллиард сўмлик гўшт ва сут маҳсулотлари, 4 миллиард сўмлик полиэтилен маҳсулотлари, 1,5 сўмлик атир совун ва 2 миллиард сўмдан зиёд бошқа турдаги истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2016 йилдаги комплекс чора-тадбирлар дастурига асосан, қўшимча 18 та мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехлари, 7 та замонавий қолипли нон, қандолат ва макарон маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 3 та сутни қайта ишлаш кичик цехлари ташкил этиш режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар