Британиянинг The Rolling Stones рок-гуруҳи бугун – 25 март куни 400 минг томошабинга концерт бериш учун Ҳаванага етиб келди.

"Гуруҳнинг Кубадаги илк концерти Ҳавана спорт саройида бўлиб ўтади ва мутлақо текин бўлади", деб хабар беради Reuters.

“Узоқ ижодий фаолиятимиз давомида турли жойларда концертлар берганмиз, лекин Ҳаванадаги шоу биз учун катта аҳамиятга эга ва умид қиламизки, кубалик дўстларимиз учун ҳам”, - дейилади рок-гуруҳнинг расмий мурожаатида.

Ўтмишда Кубада гуруҳ мусиқаси тақиқлангани тўғрисидаги саволга жамоа солисти Мик Жаггер: "Вақт ҳамма нарсани ўзгартира олади”, деб жавоб берди.