Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи қурултойидан кейин 24 мартда "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путинни Россияда бизнесни ривожлантиришдаги бош иттифоқчи деб атади.

Путиннинг ўзи ҳам қурултойда иштирок этди ва ундан кейин Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқарув бюроси аъзолари билан ёпиқ учрашув ўтказди.

"Учрашув икки шаклда ўтди: аввал президент иштирокчиларни қутлади ва мазмунли суҳбат ўтказди, кейин ёпиқ сессия бўлди ва унда президент Путин давлатимизда бизнесни ривожлантиришнинг бош иттифоқчиси сифатидаги ролини тасдиқлади", деб айтди Усмонов.

"Хорижий ҳамкорларимиз яратган ташқи шартлар ва жаҳон бозорларида шаклланаётган вазият бизнес ва давлатнинг ўзаро суҳбатида ҳокимиятнинг ҳаракатланишини қийинлаштирганди, бироқ ҳозир ҳаммаси ўз жойига қайтмоқда ва бу жараённинг тезлаштирувчиси бўлиб Путин ҳисобланади", деб таъкидлаб ўтди Усмонов.

Путин қурултой вақтида Россия бизнеси "янада жавобгар ва етук бўлгани" таъкидлаб ўтди.

"Россия бизнеси янада жавобгарроқ ва етукроқ бўлди, очиқ ва маданиятли қоидалар бўйича ишловчи жавобгарликни ҳис қилувчи компаниялар сони ошди, улар давлат, жамият олдида ўз мажбуриятларини бажармоқдалар ва энг асосий мажбурият – ўз вақтида солиқлар тўламоқдалар", деб айтди Путин. Путиннинг айтишича, тадбиркорлар ва солиқ хизматлари "умуман олганда ишонч ва ҳамкорликка асосланган рисоладагидек ишчи муносабатларни йўлга қўя олишган".