Буюк Британиянинг Хейлсовен шаҳрида болалар ўртасида ўтказилган футбол ўйини вақтида уларнинг ота-оналари бўлган кишилар жанжаллашди. Бу жанжал ўйиннинг тўхтатилишига олиб келган.

The Telegraph хабарида ёзилишича, бу жанжалга ўйин ҳакамининг қарорлари сабаб бўлган. У ўйин давомида 2та қизил карточка кўрсатган ва 3 марта пенальти белгилаган.

Бу муштлашув полициянинг аралашуви билан тўхтатилган, жанжал иштирокчиларидан бири ҳибс қилинган, яна бир киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган.