Apple компанияси қурилмаларнинг эски нусхаларини янгилашни тўхтатди. Бу ҳақида iMore портали хабар берди.

Гап iOS 9.3 тизимининг янги нусхаси ҳақида кетмоқда. Мазкур янгиланишдан кейин қурилма эгаларида уни фаоллаштириш билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлади.

Компания шу масаланинг ечими устида ишлаётгани ҳамда хавфсизлик юзасидан уни янгилашни тўхтатиб қўйганлигини маълум қилди.

iPad (хусусан, iPad2) эски модель соҳиблари қурилма янгиланганидан кейин уни "ғишт"га қиёслашмоқда.