АҚШда 14 ёшли жиноятчи Чикаго яқинидаги Парк-Риж шаҳарчасидаги Walgreens гипермаркети автомобиллар тураргоҳидан ичида 88 ёшли кампир бўлган автомобилни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ABC 7 портали хабар берди.

Кампирнинг яқинлари уни машинада қолдириб, гипермаркетга кириб кетишган, қайтиб келишганда эса на кампирни, на машинани топа олишмади.

Полицияларнинг айтишича, ёш жиноятчи кампирни уйигача элтиб қўйиб, шундан кейингина Чикаго томонга қараб кетган. Жиноятчи Чикагода ушланган. Кекса аёлга ҳеч нарса қилмаган.

Полицияда таъкидланишича, ўсмир жорий ойнинг ўзида камида 4 машинани ўғирлаб кетишга алоқадор бўлган. Бундан ташқари, унинг иккита ўзи тенги шериги ҳам бўлган, улар аввалроқ ҳибсга олинган.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ёш жиноятчи учун қатъий айблов қўйилишига эришишмоқчи.