«Арсенал»нинг 3 нафар футболчиси Питер Чех, Мигель Артета ҳамда Жек Уилшер жамоа ҳомийларидан бири бўлган Capital Bank Kazakhstan ташаббуси билан ташкил этилган лойиҳада иштирок этишди. Футболчилар қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклагани акс этган видео намойиш этилган. Бу видео YouTube порталига жойлаштирилган биринчи кундаёқ 45 минг марта томоша қилинган.

Маълум қилинишича, бу ролик тасвирга олиниши учун банк вакиллари Олмаотадан қозоқларнинг миллий бош кийимларини Лондонга олиб боришган ва футболчиларга совға қилинган. Шунингдек, футболчиларга B1NK пластик карточкалари тақдим этилган.

Қолаверса, банк байрам муносабати билан B1NK карточкалари эгалари ўртасида 7 ҳафта давом этувчи танлов эълон қилган. Танловда 3та iPhone смартфонлари ўйналади. Шунингдек, ғолибларга лондонликлар жамоаси футболчилари имзолари туширилган оригинал футболкалар ҳамдо футбол тўплари ўйналади. Энг асосий мукофот эса 2 кишига Лондонга бориш ва «Арсенал» жамоасининг футболчилари билан учрашиш имкониятини тақдим этишдир.