"Барселона" жамоаси мухлислари 24 март куни 68 ёшида саратон хасталиги туфайли вафот этган собиқ футболчи Йоҳан Кройффни хотирасини абадийлаштириш учун ўз ташаббусини билдирди. Marca нашри хабарига кўра, бу мухлислар каталонияликлар жамоаси стадиони "Камп Ноу" номини жамоанинг ушбу собиқ футболчиси ва собиқ мураббийи номи билан қайта аташни таклиф қилишган.

"Учар голланд" 1973 йилдан 1978 йилгача "Барселона" учун ўйнаган ва 1988-1996 йилларда жамоа бош мураббийи сифатида ишлаган. У "кўк-анорранглилар" жамоаси билан 4 марта ички чемпионатда ғолиб чиққан, 1992 йилда чемпионлар кубогида зафар қучган.

Кройфф 1971, 1973 ва 1974 йилларда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" билан тақдирланганди.