Брюсселдаги махсус амалиёт вақтида 2та портлаш содир бўлди

Жаҳон 25 Март 2016 385

Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрининг Скарбек туманида портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда RTBF хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, шубҳали шахслар кўп бўлган ва 22 март кунги терактлар ижрочилари яшаган бу ҳудудда ўтказилаётган махсус амалиёт вақтида отишма чиқиб, портлашлар юз берган.

Рейтер агентлиги маълумотига кўра, ҳудудда амалиёт ўтказаётган махсус ҳарбий хизматчилар бир террорчини бартараф этишган.

Айни вақтда ҳудудда тозалаш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюссель аэропортида иккита портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан, Брюсселдаги метро бекатларида ҳам 3та теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 300га яқин киши жароҳатланган.

Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Жангарилар бу хуруж Бельгиянинг Ироқ ва Сурияда халқаро коалиция таркибида ИШИДга қарши амалиётларда иштирок этгани учун содир этилганини билдиришган.

Кўпроқ янгиликлар