Франциянинг Алье департаментида жойлашган Мулен шаҳри яқинида микроавтобуснинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда La Montagne нашри хабар берди.

Аварияда Швейцариядан Португалияга кетаётган Португалия автобусидаги 12 киши вафот этган, ҳайдовчи касалхонага етказилган.

Юк машинаси кабинасидаги икки кишига заҳмат етмаган.