Google компанияси ўзининг YouTube Connect стримингли (жонли оқимдаги) хизматини яратади. Бу ҳақида VentureBeat нашри хабар қилди.

Манбанинг қайд этишича, сервис Periscope’га жуда ҳам ўхшайди. YouTube/Google-аккаунтлари орқали авторизация қилиш мумкин. Шундан сўнг дарҳол смартфонларда тўғридан-тўғри узатилувчи лавҳаларни томоша қилиш имкони пайдо бўлади. Лавҳалар тугагач, каналда сақланиб қолади ва уларни исталган вақтда қайта томоша қилиш имкони мавжуд бўлади.

YouTube Connect хизматида YouTube`га аъзо бўлган фойдаланувчиларнинг сўнгги трансляцияси кўриниб турган лента жойлашган бўлади. Мвзкур хизмат iOS ва Android учун мавжуд. Бироқ унинг ишга қачон туширилиши ҳозирча номаълум. YouTube Connect ҳақидаги батафсил маълумотлар Сан-Францискода май ойида ўтказиладиган дастурчилар анжуманида тақдим этилиши кутилмоқда.