«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз устози, 68 ёшида оламни тарк этган афсонавий нидерландиялик футболчи Йоҳан Кройффни хотирлади.

«Энди бизда у билан яна кўришиш имкони йўқ, лекин унинг мероси биз билан. Биз ундан кўп нарсани ўзимизга олдик. Кимдир ундан мураббийлик борасидаги билимларни, кимдир шарҳловчилик маҳоратини ўзлаштирган.

Биз мураббий бўлиб етишдик, чунки Кройфф бизга ўз ғоясини сингдирган, биз ундан қандай қилиб майдонда устунликка эга бўлишни ўрганганмиз. У бунда катта ёрдам кўрсатган.

Кеча Кройффни танимайдиган ўғлим Мариус мендан нима юз берганини сўради. Мен унга Кройфф қандай устоз бўлганини, унинг биз учун ҳамиша дарсларини интиқлик билан кутадиган ўқитувчимиз бўлгани билан тушунтирдим.

Жамоадошларимиз билан ҳамиша унинг машғулотларини кутардик.

Ўғлим мендан тағин сўради: «У Мерлин каби бўлганми?»

У инсонларнинг етукларидан бири эди. У бизга ёмон ўйнаётганимизга кўп ва беҳуда югуришимиз сабаб бўлишини айтарди.

У ўзи ишонган ишни қиларди. Бежизга Андони Субисаррета ва Чики Бегиристайн аъло даражадаги спорт директорлари бўлиб етишишмади. Чунки, у барчамизни футболни тушунишга ўргатганди. Унинг мероси абадий қолади.

Унинг мероси қўлга киритилган совринлари эмас. Совринлар унинг асл ютуқларига қўшимча безаклар холос. У 2 жамоани ўзгартирди. У нафақат «Аякс» ва «Барселона»ни, балки Нидерландия ва Испания терма жамоаларини ҳам янгича ўйнашга ўргатди. Совринлар ҳақида эса унута туринг.

Мен ҳали у «Барселона» билан эришганларнинг ҳеч қанчасига эриша олмадим. У бир инқилобчи бўлиб барча-барчасини ўзгартирди ва мақсадига эришди. Унинг ютуқларини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди», – деяди Гвардиола.

Лионель Месси: «Биз бу жамоадалигимиз учун Кройффдан миннатдор бўлишимиз керак»

3 карра «Олтин тўп» соҳиби Йоҳан Кройфф вафот этди