Жангарилар Пальмирада кимёвий қурол қўллади

Жаҳон 25 Март 2016 426

ИШИД жангарилари 24 мартдан 25 мартга ўтар кечаси Пальмирада Сурия армиясига қарши кимёвий қурол қўллади. Бу ҳақда "Русская весна"портали хабар бермоқда.

Жангарилар Сурия ҳукумат қўшинларининг Жабал-Ҳайя тоғидаги позицияларига тахминларча сариқ фосфор солинган 5 та артиллерия снарядини отган. Портал маълумотларига кўра, кимёвий ҳужум оқибатида 7 нафар ҳарбий заҳарланиш ва куйишлар олган.

Сурия қўшинлари иттифоқчи тузилмалар кўмагида қадимий шаҳарда жангарилар позицияларига ҳужумни давом эттирмоқда ва унинг каттагина қисмини ўз назоратига олишга муваффақ бўлди.

Тозаланмаган оқ фосфор сариқ фосфор деб аталади, бу модда жуда заҳарли ҳисобланади. Ҳавода оксидланиб, ўз-ўзидан алангаланиб кетади. Сариқ фосфор ёнганда чиқадиган буғлар кўзларни, нафас йўлларини қаттиқ яллиғлантиради, терини куйдиради.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар