Кенияда жангарилар ҳужуми ҳақидаги ёлғон сигнал туфайли 38 талаба жароҳатланди

Жаҳон 25 Март 2016 369

Кенияда жангарилар ҳужуми ҳақидаги ёлғон сигнал оқибатида юзага келган саросима вақтида камида 38 талаба жароҳатланди. Бу ҳақда 25 мартда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Ушбу нохуш воқеа мамлакат пойтахти Найроби яқинидаги университетда юз берди. Талабалар ўз курсдошларининг ҳайқириғини эшитишгач, университетга жангарилар ҳужум қилди, деб ўйлашган. Шу сабабли бинода тиқилинч юзага келган, кўплаб талабалар юқори қаватлар деразаларидан пастга сакрай бошлашган.

2015 йил апрелда "Аш-Шабоб" жангарилари мамлакатнинг шимолида жойлашган Гарисса шаҳридаги университет ётоқхонасига ҳужум қилгани оқибатида 147 киши ҳалок бўлиб, 79 киши яраланганди. Махсус кучлар гаровга олинган 587 талабани озод қилишга муваффақ бўлган. Ҳужумни уюштирган барча 4 нафар жангари йўқ қилинганди.

"Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи шариат қонунлари билан яшовчи жамиятни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29046 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42077 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158014 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44839 Lifestyle
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 83 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 96 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 553 Жаҳон
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 1970 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2100 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 495 Спорт
Кўпроқ янгиликлар