АҚШ давлат котибининг ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида таъкидлашича, Украина муаммоси ечим топиши билан АҚШ ва Россия федерацияси ўртасидаги муносабатлар тезроқ тикланиши мумкин.

"Муносабатларимизда ижобий ўзгаришлар бор. Россияга ташриф буюрганимда президент Путин менга вақт ажратиб, қийин вазифаларни ечимини топишга ва ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам самарали ҳамкорлик қиляпмиз. Ўзаро ҳамкорлигимиз самарали натижалар беряпти",

— деди АҚШ давлат котиби Жон Керри. АҚШ ва Россия ҳамкорлиги ўлароқ Суриядаги жанговор вазият муваффақиятли якун топди. "Бу яхши натижа ва биз учун янада сермаҳсул муносабатларга йўл очади", — деб ишонч билдирди Керри. "Албатта тўсиқлар бор, аммо икки томон ҳам уларни енгиб ўтиш тарафдори. Энг асосийси, биз ҳаммамиз экстремизмнинг бешафқат зарбаларига дуч келяпмиз.

АҚШ ҳам, Россия ҳам экстремизмга қарши курашади, осойишталикни тиклаш тарафдорлари, иккала давлат ҳам яширин ниятларсиз очиқ ҳамкорлик қилаётганига ишонч ҳосил қилиши керак. Ёвуз кучларни яксон қилиш учун ҳам бирлашишимиз шарт", — деди АҚШ давлат котиби.