Москвага Россия раҳбарияти билан музокаралар ўтказгани келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри матбуот-анжуманида нима учун ўзи билан гитарасини олиб келгани сабабини айтди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги маълум қилди.

Керрининг айтишича, у "гитарада чалишни кўп машқ қилиш учун" уни бутун дунё бўйлаб ўзи билан олиб юради.

"Мен мактабда гитара чалардим, YouTube’да мен кичик оркестр, жаз-бэнд билан, гаражда гитара чалганимни кўришингиз мумкин", деб айтди Керри.

Керрининг таъкидлашича, у "ижро этган мусиқани сифатли деб бўлмайди" ва уни фақат ўзи учунгина ижро этишга ҳаракат қилади.