Керри Путинга АҚШнинг Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича фикрлари борлигини айтди

Жаҳон 25 Март 2016 391

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Вашингтонда Украинадаги вазиятни тартибга солишда қандай қилиб тараққиётга эришиш борасида фикрлар борлигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Керрининг айтишича, у "бу мавзу, бу масалалар бўйича олға силжиш билан боғлиқ муҳим
масалалар ҳақида жиддий гаплашиш" имкониятини интиқлик билан кутмоқда.

Керри, шунингдек, "Биз Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ҳақиқатан ҳам биргаликда жиддий муаммоларни ҳал қила олишимизни кўрсатиш йўли билан тиклашимиз учун нималарни қила олишимизни кўришни истардим", деб айтди.

Кўпроқ янгиликлар