КХДРда ҳибсга олинган америкалик жосуслиги учун узр сўради

Жаҳон 25 Март 2016 431

КХДРда ҳибсга олинган АҚШ фуқароси жосуслиги учун узр сўради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

Асли келиб чиқиши кореялик бўлган АҚШ фуқароси Ким Дон Чхоль ҳарбий ва иқтисодий жосусликка алоқадор эканини тан олди. Пхеньянда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида АҚШ ва Жанубий Корея махсус хизматлари буйруғига биноан ахборот тўплаш билан шуғуллангани, аҳоли ўртасидаги кайфият ва савдо-сотиқ бозорларидаги вазият ҳақидаги маълумотларни мунтазам етказиб туриш билан шуғулланганига иқрор бўлди.

Айбланувчининг сўзларига кўра, у КХДРга қарши мудҳиш жиноятлар амалга оширган, Пхеньянга қарши тарғибот ишларини олиб борган. Шу сабабли, қилган ишларидан пушаймон бўлиб, кечирим сўраган.

"Оилам олдида қилган ишларимдан таассуфдаман", деди у кўзида ёш билан.

Шунингдек, 62 ёшли Ким Дон Чхоль арз қилишга сабаб йуқлиги ҳамда унга кутилганидан кўра яхши муомила қилишганини таъкидлаб ўтди.

Ким Дон Чхоль 19 ёшгача Сеулда яшаб, кейинчалик олий маълумот олиш илинжида АҚШнинг Виржиния штатига кўчиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар