LG ELECTRONICS LG5 ва LG FRIENDS ишлаб чиқарувчиларига бағишланган конференция ўтказади

Технология 25 Март 2016 552

"LG ELECTRONICS компанияси LG G5 И LG FRIENDS ишлаб чиқарувчиларига бағишланган анжуман ўтказди"

LG компанияси LG FRIENDS ишлаб чиқарувчи ва оналайн-магазинни қўллаб-қувватловчи дастурларини намойиш қилди. LG ELECTRONIC компаниясининг LG G5 ва LG FRIENDS қурилмаларини тадбиқ этишга бағишланган анжумани Сеулда, NURI DREAMS марказида рақамли медиашаҳар ҳудудида бўлиб ўтди. Анжуманнинг мақсади компания муҳандислари, ишлаб чиқарувчилари ва ҳамкорларининг самарали ишлашига шароит яратишдан иборат. Яна бир ташкилотчи сифатида Жанубий Кореянинг SBS телекомпанияси иштирок этди. Мазкур ҳодиса Илм-фан вазирлиги ҳамда Миллий агентликнинг ахборот ва телекоммуникацион технологияларни режалаштириш департаменти томонидан қўллаб-қувватланди. Анжуман "Дўстлар билан ўйнанг" шиори остида бўлиб ўтди: LG ишлаб чиқарувчилари ва ҳамкорларини янада яқинлаштирувчи ўйин муҳитини яратамиз. Компания анжуман иштирокчиларига LG G5 ва унинг "дўстлари" - қатор алмашинув қурилмаларини намойиш этди ҳамда дастурнинг ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватловчи жиҳатларини қайд этиб ўтди. LG G5 - компаниянинг илк модулли смартфони бўлиб, у инновацион дизайни ва имкониятларининг чексизлиги эвазига соҳада янги йўналишни бошлаб берди. LG FRIENDS қурилмаси туфайли LG G5 рақамли камерага ёки портатив HI-FI аудиоплеерига айлантириш мумкин.

Компания LG PLAYGROUND платформасини кенгайтиришни тезлаштириш мақсадида анжуман ўтказди. LG PLAYGROUND - бу тўлиқ очиқ мобил экотизим бўлиб, унга истаган киши ёки компания дастурловчи таъминот яратиши мумкин. LG ELECTRONICS компанияси техник раҳбари ва президенти Скотт Анн LG FRIENDS ишлаб чиқарувчиларига дастурлар тўпламини намойиш этди. Унга ижодий ғоялар танловини киритди ва очиқ экотизим ривожланиши йўлида янги таклифлар оқимини қўллаб-қувватлади. Анжуманда 400дан ортиқ иштирокчилар қатнашиб, уларнинг ярмидан кўпи ўртача компанияларда иш юритишади.

LG FRIENDS ва VR контентини ишлаб чиқаришда қатнашган ҳамкорлар иштирокчилар билан янгича ечимлар топиш тўғрисида ўртоқлашишди. Апрель ойида LG компанияси developer.lge.com сайтида LG FRIENDS учун SDK ва HDK нашр қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, LG Friends (www.lgfriends.com) қурилмасини сотишга мўлжалланган янги онлайн-магазинининг очилиши йўлга қўйилмоқда, унда ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини бемалол сотишлари мумкин. Яна шу апрель ойида ўртамеъёна компаниялар билан ҳамкорликнии кенгайтириш мақсадида Сан-Францискодаги ишлаб чиқарувчилар учун ҳам яна бир анжуман ўтказилади.

"Смартфонларнинг узоқ муддатли экотизимини яратиш ва уни ривожлантириш зарур",-дейди Скотт Анн. "LG Playground платформаси фақатгина LG G5 смартфони билан чекланиб қолмай, балки уларга бошқа янги қурилмалар ҳам қўшилади, шундай экан, у LG ва унинг ишлаб чиқарувчилари ҳамкорлигининг асосий канали бўлиб қолади".

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар