Лионель Месси: «Биз бу жамоадалигимиз учун Кройффдан миннатдор бўлишимиз керак»

Спорт 25 Март 2016 415

«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 24 март куни оламни тарк этган афсонавий футболчи ва мураббий Йоҳан Кройффни ёдга олди.

«Мен бу қайғули хабарни эшитиб, қаттиқ хафа бўлдим. Мен ҳамиша дунё футболи тарихидаги энг кучли футболчилардан бири ва жамоамиз билан мураббий сифатида кўп ютуқларга эришган Кройффга ҳавас билан қарардим.

Шуни инкор қилмаслигимиз керакки, бизнинг бу ерда ўйнашимиз Кройфф қилган ишлар туфайлидир. Яна бир афсона бизни тарк этди», — дея ёзади Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

"Учар голланд" 1973 йилдан 1978 йилгача "Барселона" учун ўйнаган ва 1988-1996 йилларда жамоа бош мураббийи сифатида ишлаган. У "кўк-анорранглилар" жамоаси билан 4 марта ички чемпионатда ғолиб чиққан, 1992 йилда чемпионлар кубогида зафар қучган.

Кройфф 1971, 1973 ва 1974 йилларда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" билан тақдирланганди.

3 карра «Олтин тўп» соҳиби Йоҳан Кройфф вафот этди

Кўпроқ янгиликлар