Mac фойдаланувчилари янги операцион тизимда муаммоларга дуч келишмоқда

Технология 25 Март 2016 492

Mac фойдаланувчилари OS X El Capitan 10.11.4 русумдаги операцион тизимини ўрнатганларидан сўнг, уларнинг қўпчилиги iMessage ва FaceTime`га улана олмаганидан шикоят қилишди. Бу ҳақида 9to5mac нашри хабар берди.

Тизимни янгилаганларидан сўнг, Apple хизмат дастурларига қайта кириш лозим, аммо буни амалга оширишни иложи бўлмаяпти.

Apple`нинг техник қўллаб-қувватлаш форуми фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, кўпчилик авторизация жараёнида iMessage`га кириш амалга оширилмади” деган хатога дуч келмоқда.

Ҳозирги кунда муаммонинг универсал ечими мавжуд эмас. Ҳаттоки, операцион тизимнинг олдинги русумига қайтиш ҳам муаммони ҳал этмади, ҳануз iMessage`дан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Шунинг учун, муаммо операцион тизимнинг ўзида эмас, балки Apple`нинг серверларида бўлиши мумкин.

Аввалроқ, эски русумдаги iPad фойдаланувчилари операцион тизимнинг iOS 9.3`га янгиланиши қурилмани ишлашдан бутунлай тўхтатаётгани ҳақида хабар беришган эди.

Кўпроқ янгиликлар