Британиялик мусиқачи Пол Маккартни "Кариб денгизи қароқчилари"нинг бешинчи қисмининг суратга олинишида иштирок этади. Бу ҳақда Deadline хабар тарқатган.

Қайд этилишича, у 2017 йилнинг 26 майида намойиш этиладиган "Кариб денгизи қароқчилари: марҳумлар эртак айтмайди" фильмга муваффақиятли тарзда қўшилган қўшимча саҳналарда суратга тушган. Айни вақтда у фильмда айнан қандай роль ижро этгани борасида аниқ маълумот йўқ. Шуниси маълумки, фильмнинг бешинчи қисмида томошабинлар Орландо Блум ва Уилли Тернернинг қайтишига гувоҳ бўлишади.

Инсайдерлар маълумотига кўра, янги фильм сериянинг биринчи қисми бўлган "Кариб денгизи қароқчилари: Қора марварид кулфати" фильмига яқинроқ руҳда чиқади.

"Кариб денгизи қароқчилари" фильмининг учинчисида The Rolling Stones гуруҳи гитарачиси Кит Ричардс роль ижро этганди.