Нурсултон Назарбоев: Қозоғистоннинг янги парламенти мураккаб шароитларда иш бошламоқда

Жаҳон 25 Март 2016 384

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев на иқтисодиётда ва на геосиёсатда ечимлар осон бўлмаслигидан огоҳлантирди. Унинг айтишича, бу энг аввало юзага келган иқтисодий ва ижтимоий таназзул билан боғлиқ ҳисобланади.

"Бутун дунё миқёсида кенг қамровли инқироз авж олмоқда. Биринчидан, жаҳондаги беқарор молиявий ва савдо-сотиқ бозорлари Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Иккинчидан, ҳаттоки нисбатан фаровон давлатларда ҳам турли ижтимоий муаммолар уюми ўсиб бормоқда", - деди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон олдиндан узоқ муддатли стратегиялар ва дастурлар ишлаб чиқишни йўлга қўйган. Ушбу дастурлар мураккаб вазифаларнинг ечимини топишга қаратилган.

Назарбоев янги парламент олдига қатор вазифаларни қўйиб, ягона солиқ ва божхона кодексини қабул қилишга чақирди.

Қозоғистонда 20 март куни Миллий парламентнинг навбатдан ташқари депутатлар сайлови бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 6та партия ичидан 3таси: президент бошчилигидаги "Нур Отан" (Юрт нури) партияси, "Ак жол" (Оқ йўл) Қозоғистон Демократик партияси ҳамда ҚХКП Қозоғистон Халқаро Коммунистик партиялари устунликка эга бўлди. Сайловчиларнинг 82,2 фоизи овоз берган ҳукумат партияси қуйи палатада 107та ўриндан 84тасини қўлга киритди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар