Ўзбекистондаги тинч ҳаёт ва бой маданий мерос сайёҳлар оқими гарови

Ўзбекистон 25 Март 2016 1060

23 - 26 март кунлари Москвада энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири — MIIT-2016 ўтказилмоқда. Ўзбекистон қисқа танаффусдан сўнг мазкур сайёҳлик форумига қўшилди ва унда биздан 14 та сайёҳлик компаниялари иштирок этишмоқда. Ўзбекистон стендига бўлган қизиқиш жуда катта, шу боис Россия федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими кўпайиши муқаррар.

Юқори мавқега эга бўлган бу сайёҳлик форумида қатнашиш учун 180 та мамлакатдан 1500 нафар компания вакиллари ташриф буюришди. Собиқ совет иттифоқи мамлакатлари вакиллари учун алоҳида зал берилди. 8-павильонга кирар экансиз, ўзингизни худди Шарқ эртаклари оламига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Бу ерда Самарқанд мовий гумбазли саройлари руҳида яратилган “Ўзбектуризм”нинг миллий стендига кўзингиз тушади. Юзлаб мамлакатлар орасидан у ўзининг услуби билан ажралиб турди. “Ўзбектуризм” стендидан ташқари яна 14 нафар сайёҳлик компанияларимиз ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниямиз ҳам у ердан жой олган.

Европадаги беқарор вазият, шунингдек, Туркия ва Миср курорталарининг таъқиқланганидан сўнг россияликларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Юртимиз ўзининг маданий-тарихий мероси, ажойиб иқлими билан сайёҳларнинг эътиборини жалб қилмоқда, бу ерда тил муаммосининг йўқлиги ҳам муҳим ўрин тутади.

Компания вакили бугунги кунда долзарб ҳисобланган молиявий масалага тўхталар экан, бу маълум бир сайёҳлик тури ҳамда саёҳат вақтига боғлиқ эканлигини таъкидлади. Мамлакатимизнинг маданий-тарихий марказлари билан ҳафталик танишув саёҳати россияликлар учун ўрта ҳисобда 450 долларга тўғри келмоқда. Бироқ учиш харажатлари бунга кирмайди, алоҳида тўланади.

“Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ЮНЕСКО обидалари ҳисобига кўра, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси бутун дунё бўйича 9-ўринда туради. Шунинг учун европаликлар, хусусан, фрацузлар ва немисларни юртимизга асосан маданий-маърифий қизиқишлар етакламоқда. Аммо сўнгги вақтларда экотуризм ҳам ривожланиб келмоқда”, дейди Халқаро алоқалар бошқармаси бош мутахассиси Оксана Савадова.

Охирги йилларда мамлакатимизга келаётган сайёҳлар оқими йилига 2 миллиондан ортиқни ташкил этди.

Россиялик сайёҳларни тўхтатиб турган энг муҳим омиллардан бири – авиарейс нархлари. Москва-Тошкент йўналишидаги икки томонли авиарейс 25 минг рубль атрофида бўлиб, ҳозирги иқтисодий шароитда бу саёҳларга бироз ноқулайлик келтириб чиқармоқда. Шу муаммони бартараф этиш юзасидан давлатлараро музокаралар олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8499 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42141 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 67792 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41223 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 147893 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39955 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 119 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1489 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар