"Ўзкимёсаноат" ўз корхоналари акцияларини сотувга қўйди

Иқтисодиёт 25 Март 2016 661

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар акциялари биржа орқали сотувга қўйилган. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, хорижий инвесторлар акцияларнинг камида 15 фоизини сотиб олишлари мумкин бўлади.

Бу корхоналар рўйхатида мамлакат кимё саноатидаги энг йирик корхоналар бўлмиш "Навоийазот" ва "Фарғонаазот" корхоналари бор.

Айни вақтда "Ўзкимёсаноат" дунёдаги қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 100дан ортиқ компаниялардан акцияларни сотиб олиш бўйича таклифларга эга.

Кўпроқ янгиликлар