Покистон ғарбида Ислом Республикаси махсус хизмати оперативлари томонидан Ҳиндистон жосуслик хизмати зобити қўлга олинди. Бу ҳақда Покистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Белужистон вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Кветта шаҳрида Ҳиндистон фуқароси ҳибсга олинган. Исломобод расмийлари маълумотига кўра, Кул Бхашан Ядав Ҳиндистон ҳарбий денгиз флотининг капитан унвонидаги зобити ҳисобланади.

ИИВ маълумоти бўйича, у Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги (СPEC) деб аталувчи Хитой билан иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли лойиҳалари тўғрисида маълумотлар тўплаш мақсадида, Покистон ҳудудига қалбаки ҳужжатлар билан кириб олган.

Покистон махсус хизмати бир йилдан ортиқ муддатдан буён ушбу ҳиндистонликнинг ҳаракатлари ва фаолиятини кузатиб юрган. Аниқланишича, у Белужистон вилоятидаги айирмачилик гуруҳлари билан алоқада бўлган ва уларга маълумотлар эвазига пул мукофотлари бериб турган.

Жосуснинг буюмлари орасидан Афғонистон ва Покистон мобил алоқа операторларининг рўйхатдан ўтмаган сим-карталари ҳамда Покистон-Афғонистон чегарасидаги айрим ҳудудларнинг батафсил хариталари топилган.

Шу воқеадан сўнг Ҳиндистон элчисини Покистон ИИВга чақиртирилди ва норозилик билдирилди.