Россия президенти Владимир Путин АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашувда Россия Сурия йўналишида амалга оширган ишлар АҚШ раҳбарияти ва президент Барак Обаманинг муносабати эвазигагина амалга оширилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Биз Сурия йўналишида АҚШнинг олий сиёсий раҳбарияти, президент Обама муносабати эвазигагина эришилиши мумкин бўлганларга эришишга муваффақ бўлдик", деб айтди Путин.

Жон Керри Путин билан учрашуви давомида АҚШ президенти ва АҚШ халқи номидан Ростов-Донда фалокатга учраган самолёт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.