Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировни Чеченистон республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Путин шу ҳақдаги фармонида Қодировнинг 2016 йил сентябридаги сайловларда иштирок этишига умид билдирган.

Президентнинг ишонч билдиришича, "Чеченистон аҳолиси ва чеченлар сайловолди кампанияси даврида ва сайлов вақтида Қодировнинг республика учун қилган ишларини қадрлашади.

Рамзан Қодировнинг Чеченистон раҳбарлиги муддати шу йилнинг 5 апрелигача этиб белгиланганди. Йил бошида Қодиров бир неча марта Россия президенти шуни истаса ўз лавозимини тарк этишга тайёрлигини билдирганди.