Рим папаси қочқинларнинг оёғини ювиб қўйди

Жаҳон 25 Март 2016 534

Рим папаси Франциск католиклар томонидан нишонланадиган Пок пайшанба куни вақтинчалик истиқомат қилиш марказидаги сиёсий бошпана сўраган 12 нафар художўй – 11 нафар қочқин ва италиялик аёлнинг оёғини ювиб ўпиб қўйди.

12 нафар диндорларнинг беш нафари католик (улардан тўрттаси нигериялик ёш йигитлар), уч нафари мусулмон, уч нафари қибтий ва ҳинду бўлган.

Оёқ ювиш маросими Исо Масиҳ биродарларча самимий меҳр ва камтарлик рамзи сифатида ўз шогирдларининг оёғини ювиб қўйган Сирли кеча ҳақидаги Инжилда келтирилган ҳадис асосида ўтказилади.

Бу йил понтифик биринчи марта маросимни Римдан ташқарида – Италия пойтахтига яқин бўлган Кастельнуово-ди-Порто шаҳарчасида ўтказди.

Оёқ ювиш пайтида понтифик Брюсселда содир этилган қонли терактларни эслади. Францискнинг айтишича, бу воқеалар ортида, худди Иуданинг ортида кимдир ёмонликларга даъват этгандек, бошқа одамлар бор.

822 нафар қочқинлар истиқомат қилаётган вақтинчалик бошпана марказида Рим папаси Раббий Кечаси мессаси (католиклар ибодати ва шу ибодат маҳали айтиладиган куй)ни амалга оширди ва учта қочқинлар оиласи билан кўришди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар