Ушбу миттигина процессор атиги 5 Вт энергия истеъмол қилади ва совутгичсиз ишлай олади. Процессорга 3та Ethernet (2та Гб. ва 1та 10 Гблик) контроллери, 8 Гб гача оператив маълумотни қабул қила олувчи DDR3-1600 хотира контроллери, шунингдек, PCIe Gen.3; SATA 3.0 (6 Гб) ва USB 2.0 контроллерлари ўрнатилган. Процессор 2 ядроли 1.2 ГГц тўлқинда ишловчи, ички ўрнатилган кэш-хотираси 1 Мбайт бўлган MIPS 32 r5 P5600 асосида барпо этилган.

Baikal-T1 самарадорлик кўрсаткичи бўйича Intel Atom ва замонавий смартфонлар процессорлари билан бемалол рақобатлаша олади. У асосан кучли телекоммуникация ускуналари: роутерлар, бошқарилувчи коммутаторлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

«Байкал Электроникс» компанияси Lenovo билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолагандан сўнг, Lenovo Baikal-T1 процессори негизида ишлаб чиқарилган ThinkCentre Tiny-in-one 23 моноблокининг илк намунасини намойиш этишга ҳам улгурди.

Айтиш жоиз, Baikal-T1 процессори анча рақобатбардошдир. Таннархи бошқа шу каби процессорларга нисбатан анча арзон, яъни 60 доллар атрофида бўлган бу процессордан телекоммуникация ва саноат ускуналари, диспетчерлик блоклари, автоматлаштириш ҳамда бошқарув тизимларини ишлаб чиқишда фойдаланса бўлади. Ҳозирги кунда “Байкал Электроникс” ARM архитектураси негизида— стол компьютерлари, саноат автоматик ускуналари ва смарт камералар учун мўлжалланган Baikal-M ҳамда микросерверлар учун Baikal-MS процессорлари устида ҳам ишламоқда.