Смартфонлар ва хотира чиплари ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг энг йирик компанияси - Samsung – стартапга ўхшаш мақсадида корпоратив тузилишни қайта ислоҳ қилиш режасини маълум қилди.

Бошқарувнинг янги усули кореяликларнинг IT-гигантга ортиқча расмиятчиликдан қутулиш, иерархияни соддалаштириш ва қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштириш имконини беради.

Хусусан, корпорация “юқоридан пастга” бошқарувидан очиқ мулоқотга замин яратувчи ишчи муҳитга ўтиш ниятида. Шунингдек, Samsung бошқарув иерархияси (қуйи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга боқичма-босқич бўйсуниши) даражалари сонини камайтириш ва бизнес-бўлим раҳбарлари ва оддий ишчилар ўртасида онлайн-мулоқотларни тез-тез ўтказишни режалаштирмоқда.

Samsung корпорациясининг авторитар корпоратив тузилиши қатъий иерархияли жиддий тартиб билан ажралиб туради. Шунга қарамасдан, у ўзини қайта шакллантириши зарур, чунки мобил телефонлар савдосидан келадиган даромад тушиб бормоқда, янги бизнеслар эса ҳали ривожланмаяпти.

Samsung’нинг ҳозирги ва собиқ ходимлари сўзларига кўра, 300 минг нафар ходими бор корпорация учун “қайта қуриш ислоҳоти” осон бўлмайди.

Булардан ташқари, Samsung ўзгарувчан иш графигини татбиқ этмоқчи, яна ҳисобот топшириш жараёнини соддалаштириш, дам олиш кунларида дресс-кодга бўлган талабни камайтириш ва тез-тез иш вақтидан ташқари ишлаш ва алкоголли ичимликли кечаларга боришга мажбур қилинадиган ходимларга камроқ тазйиқ ўтказиш каби енгилликлар ҳам киритишни мақсад қилган.

“Жанговар руҳ”ни кўтариш учун қўшимча ўқув машғулотлари ҳам таклиф этилади.