Piaget Швейцария компанияси циферблатида Улуғбек ва Шердор мадрасаларининг безаклари батафсил чизилган соатлар ишлаб чиқаришни бошлади.

Регистон майдонини соатларга ишлов бериш бўйича жаҳоннинг энг яхши мутахассисларидан бири – Аните Порше тасвирлади. У Улуғбек ва Шердор мадрасалари ҳамда улар узра парвоз қилаётган лочин суратларини моҳирона чизишга муваффақ бўлди, деб хабар беради “Vogue”.

Регистон майдони тасвирланган соатлар Буюк Ипак йўли тарихи ва меросига бағишланган “Secrets & Lights – A Mythical Journey by Piaget” (“Синоат ва олов – Piaget билан афсонавий саёҳат”) тўпламига киритилди.

Ушбу коллекциядан Венеция тасвири туширилган соатлар ҳам жой олди.

Премиум-синфидаги соатлар ишлаб чиқарувчи “Piaget” Швейцария компаниясига 1874 йили асос солинган. 1957 йилдан буён компания ўз маҳсулотларида фақатгина қимматбаҳо тошлардан фойдаланади.