Тадқиқот: Мия мазали таомга нисбатан калорияга бой таомни афзал кўради

Жамият 25 Март 2016 589

Йель университети олимлари Сан-Паулу университетининг биотиббиёт фанлари институти ходимлари ва ABC федерал университети (Бразилия) билан ҳамкорликда мия устида тадқиқот ўтказишди. Унга кўра, кўплаб умуртқалилар мазали таом ўрнига калорияли таомларни танлашларини аниқлашди. Тадқиқот NatureNeuroscience журналида чоп этилди.

Тадқиқот муаллифларидан бири Татьяна Лима Феррера “Олд миянинг устки қатламининг остида жойлашган нейрон занжирлари ва базал ганглий (стриатум ҳам) қисмлари бир вақтнинг ўзида мазали таомдан олинадиган роҳатни сезади ва калориянинг ҳисобини олади”, - дея тушунтирди.

Нейробиологлар сичқонларда ҳар хил калорияли таомларнинг истеъмолидан сўнг дофамин (хурсандчилик гармони) миқдорининг мияга қандай таъсир қилиши мумкинлигини аниқлаш учун тадқиқот ўтказишди.

Тажриба натижасида олимлар шуни аниқлашдики, вентрал стриатумдаги нейрон занжирлари таъмни аниқлашда қатнашишади, орқа қисмдаги стриатумдаги занжирлар эса маҳсулотнинг энергетик миқдорини аниқлайди.

Кўпроқ янгиликлар