15-17 апрель кунларида Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Унда қитъанинг 30дан ортиқ давлатидан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

Осиё-2016 турнирининг очилиш маросими 15 апрель кунига белгиланган. Дастлабки кун баҳслари кундузги соат 10:00да, финал баҳслари эса куннинг иккинчи ярмида, соат 17:00да бошланади.