Тошкентда дипломатлар ўртасида шахмат турнири ўтказилади

Ўзбекистон 25 Март 2016 569

2016 йилнинг 26 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси “Дипхорижхизмат” дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХII-шахмат турнирини ўтказади.

Анъанага айланган мусобақада ўтган йили биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган АҚШ элчихонаси, “LUKOIL Uzbekistan Operating Company” МЧЖ, Қозоғистон элчихонасининг терма жамоалари иштирок этади.

Турнирда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган элчихона ва халқаро тузилмаларнинг жами 30га яқин жамоалари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар