Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, мамлакат суди қарорига кўра, Жон Дундор ва Эрдам Гулга нисбатан даъвогарлардан бири деб эътироф этилди. Haber Turk’нинг маълум қилишича, журналистлар давлатга қарши жосусликда айбланмоқда. Ҳимоячилар вакиллари, Эрдўғон журналистларнинг ҳаракатларидан бевосита азият чекмагани туфайли суднинг мазкур қарорига норозилик билдирган. Аммо уларнинг фикри рад этилган. Шунингдек, журналистларга нисбатан суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши хабар қилинмоқда.

Бундан аввал, Туркиядаги йирик матбуот нашрларидан бирининг журналистлари жосусликда айбланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Матбуот ходимлари расмий Анқаранинг террористик ташкилотлар билан алоқаси хусусида журналистик суриштирув ўтказаётган бўлган.