Хитойнинг шарқий қисмидаги Аньхой провинциясида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 31 киши яраланган. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб ТАСС хабар берди.

ЙТҲ бугун – 25 март куни Сучжоу шаҳрида содир бўлган. Автобус йўл тўсиғига урилган ва четга қулаган. Автобусда жами 37 киши бўлган.

Жабрланганлар касалхонага етказилган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир.